Аҳоли саломатлиги доимий эътиборда
Термиз шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий шароит яратилган.
Ушбу тиббиёт маскани ҳудуддаги 14 та маҳалла фуқароларига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Ташхис ва даволаш ишлари самарали ташкил этилган.
[gallery-2045]
Муассасанинг 13 нафар малакали шифокор ва 47 нафар ҳамшираси аҳоли саломатлигини доимий назоратга олган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА