English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Агротуризм – ёшлар бандлиги ва ҳудудлар ривожининг янги имконияти

Сирдарё вилоятида О‘zLiDeP вилоят Кенгашининг ташаббуси билан талаба ёшлар иштирокида “Агротуризм имкониятлари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда партиянинг Мирзаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари, депутатлар, ёш тадбиркорлар ва партиянинг ёшлар қаноти аъзолари фаол иштирок этишди.

– Тадбирнинг асосий мақсади — қишлоқ хўжалиги салоҳиятидан самарали фойдаланиш, агротуризм йўналишини ривожлантириш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш ва ҳудудларнинг иқтисодий жозибадорлигини ошириш, – дейди партия вилоят Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими мудири Элёр Жўраев.

Тадбир давомида ёшлар учун агротуризм соҳасида имтиёзли кредитлар ва давлат қўллаб-қувватлов механизмлари, маҳаллий шароитга мослаштирилган хорижий тажрибалар, шунингдек маркетинг, хизмат сифати ва рақамли платформалардан самарали фойдаланиш масалаларида фикр юритилди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, амалий таклифлар ва инновацион ғояларни илгари суришди, агротуризм орқали янги бизнес йўналишлари ва даромад манбалари яратиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Тадбирда таъкидланганидек, агротуризм нафақат қишлоқ хўжалиги, балки туризм ва тадбиркорликни уйғунлаштирган истиқболли йўналиш сифатида катта аҳамиятга эга. Ёшларнинг ушбу соҳага қизиқиши ортиб бораётгани, уларнинг бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва ҳудудларнинг комплекс ривожланиши учун агротуризмнинг имкониятлари алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, тадбир орқали ёшларда тадбиркорлик ва инновацион фикрлашни ривожлантириш, уларнинг маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш кўникмаларини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ёшлар агротуризм орқали ўзларининг ташаббускорлигини намоён этиш ва янги ишбилармонлик лойиҳаларини амалга ошириш имконига эга эканлиги таъкидланди.

ЎзЛиДеП Сирдарё вилоят Кенгаши бундай тадбирларни изчил давом эттириш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва улар учун самарали лойиҳаларни амалга оширишни белгилаб олди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири