Агробанк янги маркетплейсини тақдим этди
chakana.uz электрон савдо тармоғида электроника, маиший техника, мебел ва бошқа турдаги маҳсулотларни онлайн харид қилиш мумкин. Унинг қулайликлари бу:
- махсулотга онлайн кредит расмийлаштириш (биринчи босқичда Агробанк мижозлари учун)
- ҳар куни янги маҳсулотлар қўшилиши
- сотувчилар нархларини солиштириш
- тун-у кун онлайн харид қилиш
Тадбиркорлар эса ушбу онлайн савдо тармоғига уланиб миллионлаб мижозларга ўз маҳсулотларини таклиф қилишлари, сотилган маҳсулот учун тўловни тезда қабул қилиб олишлари мумкин.
Хозироқ янги chakana.uz ни синаб кўринг!