Қишлоқ хўжалиги, кооперация, кластер тизими, саноат ва қўшма корхоналарни ривожлантириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида Сирдарё вилоят илғор амалиёт марказига айланиб бормоқда. Ҳар бир йўналишда самарадорлик ва инновацион ёндашувлар асосида муҳим натижаларга эришилгани боис сўнгги йилларда Сирдарё тажрибаси давлат дастури даражасида оммалашди. Тажрибалари бошқа ҳудудларга татбиқ этилмоқда

Жорий йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Мазкур йиғилишда туманларда амалга оширилган манзилли ўрганишлар асосида мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, қатор истиқболли лойиҳалар, таклиф ва режалар кўриб чиқилди. Йиғилишда қишлоқ хўжалигида ресурслардан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сирдарё вилояти кўплаб соҳалар билан бирга, қишлоқ хўжалиги салоҳияти юқори ҳудуд ҳисобланади. Асосий экин майдонлари Сирдарё дарёси ва йирик каналлар атрофида жойлашган. Вилоят бўйича умумий сув тармоқлари узунлиги 4 000 километрдан ортиқни ташкил этади, шундан фақатгина «Ўнг тармоқ» канали узунлиги 607 километрга тенг. Аҳолиси меҳнатсевар, қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси эса нисбатан ривожланган.  

Йиғилишда экинларни жойлаштиришда ерларнинг тупроқ-иқлим хусусиятларини чуқур ҳисобга олиш, чўл ҳудудларда ҳосилдорликни ошириш бўйича таклифлар илгари сурилди. Жумладан, суғориладиган майдонларда буғдой, сабзавот ва картошканинг интенсив навларини жорий этиш, сув ресурсларини тежаш, экин алмашинуви тизимини йўлга қўйиш орқали самарадорликни оширишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалигига инновацион ёндашувларни татбиқ этиш бўйича мамлакатда илғор ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Масалан, сўнгги 8 йил ичида томчилаб суғориш технологияси оммалаштирилиб, у «фермер мактаби» тажрибаси сифатида бошқа ҳудудларга тарқатилди. Вилоятда мавжуд сув иншоотлари босқичма-босқич таъмирланмоқда. Яқин икки йилда 20 минг гектар ер майдонини қайта қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида Гулистон, Оқолтин ва Боёвут туманларида умумий 9 минг гектар майдонда 3 та йирик чорвачилик мажмуасини ишга тушириш, 7 минг гектарда эса илғор агротехнологиялар асосида пахта етиштириш лойиҳаси амалга оширилади.

Вилоятда 10 минг гектар боғ ва токзор мавжуд бўлиб, улардан 5,5 минг гектарида эски навлар ва агротизимлар қўлланилади. Бу эса мева-сабзавот маҳсулотларининг бозор талаблари ва экспорт салоҳиятига мос эмаслигига олиб келмоқда. Шу сабабли 2 минг гектар боғни замонавий, экспортбоп навлар билан янгилаш, қолган майдонларни эса бозорбоп маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш кўзда тутилмоқда.

Жорий йилда «Ўнг тармоқ» туманлараро каналининг 607 километрлик қисми тўлиқ реконструкция қилиниб, рақамли бошқарув тизимига ўтказилиши белгиланган. Ушбу лойиҳа натижасида 35–40 фоизгача сув тежалиши, 27 минг гектар экин майдонининг сув билан таъминоти сезиларли даражада яхшиланиши кутилмоқда. Бу эса ҳосилдорликка бевосита таъсир кўрсатади.

Тақдимотда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда Сирдарё вилоятининг тутган стратегик ўрни алоҳида эътироф этилди. Ҳудудда агроклиматик шароитларнинг қулайлиги, аграр инновацияларни тез жорий қилиш имконияти ва замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эҳтимоли юқори баҳоланди. Шу муносабат билан инновацион агротизимларни кенг жорий қилиш, илмий асосланган фермерлик моделини ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.

Бу эса аҳоли фаровон турмуши учун муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу ўринда қайд этадиган бўлсак, Сирдарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 2025 йилнинг январь ойида 52,1 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт ҳажми 21,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган, импорт ҳажми 30,8 млн. АҚШ долларига етган.

2025 йилнинг январь март ойлари якунларига кўра, Сирдарё вилоятида аҳоли жон бошига ҳисобланган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 6 092,1 минг сўмни ташкил этди. Бу рақамлар ўз-ўзидан бўлмаган. Барчасининг замирида ҳудуд бўйича белгиланган вазифаларнинг асосли экани ва уларнинг ижросига иштиёқ билан киришилаётгани ётибди, десак, адашмаган бўламиз.  

Шерзод Қурбонов,

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими, эксперт

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аграр саноатдан индустриал саноатга жадал ўтаётган ҳудуд