“АГМК” ёки "Насаф" "F" гуруҳида ўйнайди
ОФК кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон вакили (АГМК ёки "Насаф") "F" гуруҳида "Олтин Аср" (Туркманистон), "Хўжанд" (Тожикистон) ва "Олой" (Қирғизистон) билан ўйнайди.
Аниқроқ айтганда, “АГМК” клуби "Ал-Гарафа"га қарши футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси саралашида ғалаба қозонган тақдирда, ушбу гуруҳдан "Насаф" ўрин олади. Аксинча бўлса, Миржалол Қосимов шогирдлари иштирокини ОФК кубогида олиб боради, қаршиликлар халқаро майдондан қуруқ қолади.
Маълумот учун, бу гуруҳ ўйинлари 14-20 май кунлари марказлашган ҳолда бўлиб ўтади.