Африкада энг қадимги қабр топилди
Кенияда қадимги тош даврига оид деб тахмин қилинган 3 ёшли боланинг скелети қолдиқлари ўрганилди, дея хабар беради sozcu.com нашри. Археологлар минг йиллар аввал тахминан япроқлар ва ҳайвон терисига ўраб кўмилган бола жасадини атрофлича тадқиқ этишди.
Тадқиқотга кўра, аввал бир ёш деб тахмин қилинган бола уч ёш бўлгани ҳамда полеолит даврида яшагани маълум бўлган. Олимлар унга Мтото исмини берган. Тадқиқотчи профессор Мартинон-Торреснинг айтишича, скелет қолдиғи ўғил болага тегишли ҳамда у 78 минг йил аввал дафн этилган.
Профессорнинг таъкидлашича, тадқиқот натижасида бугунги кунимиздаги дафн маросимларини эслатувчи белгилар аниқланган.