- Зилзиладан кейинги қидирув-қутқарув амалиёти якунланди, - деди Афғонистоннинг Кунар вилояти ҳокими Қудратуллоҳ Абу Ҳамза “Al Jazeera” телеканалига берган интервьюсида. - 2204 киши ҳалок бўлгани, 4000 га яқин одам жароҳатлангани қайд этилди.

Аввалроқ Халқаро Қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерациясининг Афғонистондаги гуруҳи раҳбари Жой Сингхал “РИА Новости” мухбирига қурбонлар сони ўсишда давом этиши, қайта силкиниш яна йўлларни вайрон қилгани, кўчки келтириб чиқаргани, оқибатда қутқарув ишлари мураккаблашаётганини айтганди.

Август ойи сўнгги куни, ярим тундан бироз олдин Афғонистон шарқида 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгра силкиниш бир неча бор такрорланди. Табиий офат Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятлари аҳолисига кўп кулфат ёғдирди. Ўнлаб қишлоқлар вайрон бўлди. Мамлакатнинг кўп йиллик можаро, қашшоқлик ва мураккаб табиий шароит туфайли шундоқ ҳам заифлашган соғлиқни сақлаш тизимига навбатдаги офат қўшимча оғир юк бўлди.

С.Раҳимов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги зилзиладан омон қолганларни қидириш тўхтади