Aфғонистонда масжид портлади
Aфғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги масжидда жума намози пайти портлаш содир этилган. Камида 15 киши жароҳат олган.
Толибон муваққат ҳукумати вакиллари бомба масжид минбарига ўрнатилганини айтмоқда. Ҳозирча ҳеч ким террорчиликни ўз зиммасига олмаган.
AҚШ бошчилигидаги НAТО кучлари шу йил ёзида Aфғонистонни тарк этганидан бери мамлакатда бомбали ҳужумлар асосан Нангарҳор вилоятида бўлиб ўтмоқда. Уларнинг аксарияти учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Маълумот ўрнида, 8-15 октябрь кунлари Қундуз ва Қандаҳор шиа масжидида жума намози вақтида уюштирилган ҳужумда 100 га яқин одам ҳалок бўлган эди.