Афғонистон президенти мурожаат билан чиқди
Афғонистондан қочиб кетган президент Ашраф Ғани ўзининг видеомурожаатида Бирлашган Араб Амирликларида эканини маълум қилди. У Кобулдан кўп миқдорда пул олиб кетгани ҳақидаги хабарларни асоссиз эканини айтган.
"Кобулнинг қулаган куни нима бўлганини кейинроқ тафсилотлари билан айтиб бераман. Мен Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлдим, чунки Кобулда қон тукилишига сабабчи бўлиб қолишни истамадим", — деди Ғани Facebook саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида.
Президентнинг таъкидлашича, “Толибон” ҳаракати вакиллари Кобулга кирмасликка ваъда берган, лекин президент саройини аввалдан ўраб олган экан.
"Мени Кобулни кўп пул билан тарк этди, деган гаплар ҳақиқатдан йироқ", — қўшимча қилди Ғани ва яқин вақтларда мамлакатга қайтишини таъкидлади.
Давлат раҳбари ўзига қарши суиқасд тайёрланаётгани ҳақида хабaр етиб келганини ҳам айтиб ўтган.