«Адолат»чилар имзо йиғиш жараёнида фаол
Шу кунларда республикамизда сайлов кампаниясининг муҳим тадбирларидан бири имзо йиғиш жараёни қизғин бормоқда. Бу жараёнда барча сиёсий партиялар ўзларини қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзосини тўпламоқда.
Ўзбекистон «Адолат» СДП ташкилотларида ҳам ушбу тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Хусусан, партия Андижон вилояти Кенгаши томонидан жойларда аниқ режа асосида ташкил этилаётган тадбирлар партияга хайрихоҳ бўлган кўнгилли фуқароларнинг фаоллиги билан ўтмоқда.

Хонобод шаҳрида ўтказилган имзо йиғиш тадбирига маҳалла фаоллари биринчилардан бўлиб чиқди.
Партиянинг сайловда иштирокини қўллаб-қувватлаётганлар «Адолат» СДПнинг фаолияти, мақсад ва ғоялари тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Партиянинг жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, таълим тизимига ўзгартиришлар киритишга қаратилган ташаббуслари аҳоли вакиллари томонидан эътироф этилмоқда.

Имзо йиғиш жараёнлари барча ҳудудларда қизғин давом этмоқда.
М.Комилова, ЎзА