Адлия вазири Русланбек Давлетов жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар бўйича парламентда ахборот берди.

Ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг қанчалик самара бераётганини дарров баҳолаш ва ўлчашнинг имкони чекланган бўлсада, охирги пайтдаги олиб борилган очиқлик сиёсати аҳолимизнинг ҳуқуқий онгини кўтарганини ижтимоий фаоллик ҳам кўрсатмоқда.  

 2016 йилда Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасига 1 ойда зўрға 200 минг одам ташриф буюрган бўлса, ҳозирга келиб 1,5 миллион одам бир ойда Lex.uzдан фойдаланяпти, яъни ҳуқуқини танияпти.  

Бундан кўринадики, аҳолининг ҳуқуқий онги юксалиб, талаби ва эҳтиёжи кундан-кунга ошиб бормоқда.  

Фуқароларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш учун уларнинг реал ҳаётида ҳам шунга гувоҳ бўлиши лозим. Яъни, адолат таъминланаётганини ва жазо муқаррар бўлаётганини кўриб ишониши жуда муҳим.  

Адлия вазирлиги бу борада қатор акциялар ўтказмоқда. Хусусан, “Фермерга мадад” акцияси доирасида фермерлар билан шартномавий муносабатларда жами 156 минг 223 хато ва камчилик аниқланган. Бу ҳолатлар бўйича амалий ёрдам кўрсатилган, таклифлар ишлаб чиқилган.  

Ҳуқуқий маълумотларни таргетлаш зарур. Жорий йилнинг ўзида 1,3 мингдан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди. Аҳоли уларнинг барчасини эслаб қололмайди. Шу сабабли жамиятда шундай ҳолат шаклланиши керакки, аҳоли энг зарурларидан ҳам зарурларини ўрганса етарли бўлиши керак.  

Давлат органлари ходимларининг ҳуқуқий онгини ошириш зарурияти мавжуд. Бу ҳар бир соҳада қонунийликни таъминлашга хизмат қилади. Тизимда муаммолар камроқ бўлади, малакали кадрлар салмоғи ортади ва иш самарадорлиги ўсади.  

Жорий йилнинг июнь-июль ойларида платформа орқали жами 5,5 минг нафар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари ўқитилиб, баҳолашдан ўтказилди.  

Ҳуқуқий ёрдам ҳамма учун, ҳар доим ва етарли даражада бўлиши керак. Бу вазирликнинг энг долзарб вазифаларидан биридир.  

Аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш борасида  адвокатлар томонидан “pro bono” лойиҳаси доирасида жисмоний ва юридик шахсларга 64 минг 774 марта оғзаки, 5 минг 162 марта шартнома асосида бепул юридик ёрдам кўрсатилди.  

Шунингдек, Британия тажрибаси асосида вазирлик ташаббуси билан ташкил этилган “Мадад” ННТ орқали ҳам аҳолига бепул юридик ёрдам бериш тизими самарали йўлга қўйилган. Тузилманинг 60 туманда филиали мавжуд.  

Адлия вазири хулоса сифатида ҳуқуқ устувор бўлган жамиятни барпо қилишда жамиятдаги, айниқса мансабдорларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси ҳал қилувчи омиллардан бири ҳисобланишини алоҳида таъкидлади.

 Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазири: Жорий йилда 1,3 минг қонун ҳужжати қабул қилинди