Адабиёт бўйича бу йилги Нобель мукофотига Буюк Британияда истиқомат қилаётган танзаниялик адиб Абдулраззоқ Гурна лойиқ кўрилди. Бу ҳақда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси маълум қилган.

Гурна ушбу мукофотга "мустамлакачилик оқибатлари ва маданиятлар ва қитъалар ўртасида йўқолиб бораётган қочқинлар тақдирини муросасиз тадқиқ қилгани учун" лойиқ кўрилди, дейилади хабарда.

Абдулраззоқ Гурна 1948 йилда Занзибар оролида келиб чиқиши араб бўлган мусулмон оиласида туғилган. Йигирма ёшида Буюк Британияга келган ва Кент университетида докторлик ишини ҳимоя қилган. Ҳозир у ушбу илм даргоҳида инглиз тили кафедрасида ишлайди.

Унинг жами ўнта китоби чиққан бўлиб, шулардан энг машҳури "Жаннат" (1994) ва "Денгизда" (2001), деб номланган.

Совриндорлар диплом, олтин медал ва пул мукофоти олади. Бу йил пул мукофоти ўн миллион швед кронасини (тахминан 1,2 миллион доллар) ташкил этмоқда.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори маълум бўлди