Адабиёт, билим, ижод майдони чорлайди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан адабиёт байрами ҳафталиги ўтказилмоқда.
17-22 май кунларига мўлжалланган ушбу ҳафталикни юқори савияда ўтказишда Ёзувчилар уюшмаси, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази каби ташкилотлар ҳам кўмакчи.
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида мазкур ҳафталик доирасидаги маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
[gallery-2465]
Карантин муносабати билан очиқ осмон остида ўтказилаётган мазкур тадбирда пойтахтимиздаги олий таълим муассасаларининг талабалари, ўқитувчилар, маънавият тарғиботчилари, ёзувчи ва шоирлар иштирок этаяпти.
Маълумки, олий ўқув юртларида миллий адабиётимиз ривожида катта ҳисса қўшган адиб ва шоирлар ижодини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугун мазкур хиёбондаги ёдгорликлар пойида мушоиралар, адабий гурунглар, ижодий викториналар ўтказилади. Айни пайтда ўз билими ва иқтидори билан кўпчиликка намуна бўлаётган ёшлар турли номинациялар бўйича «Илҳом» мукофоти билан тақдирланади.
Н.Усмонова,
ЎзА