Алломаларимиз ҳақида 10 та факт

Ўзбекистон замини – буюк алломалар юрти. Табаррук диёримизда фозилу фузалолар, улуғ муҳаддислар, илм-фан равнақига туртки бўлган аждодларимиз камол топиб, дунё тамаддуни ривожига катта ҳисса қўшган. Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврларида илм-фан, маданият ва маърифат майдонида бўй кўрсатиб, ўз сўзини айтган, ўз ўрнига эга бўлган буюк алломаларимизнинг номини бутун дунё танийди. Юртимиз, миллатимиз фахри бўлган улуғ бобокалонларимизнинг бой маънавий ва илмий меросини ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш бурчимиздир. Айниқса, ёш авлодни буюк алломаларимизга муносиб ворис этиб тарбиялаш, улар онгида аждодларимизга, улар қолдирган бой маънавий-илмий меросга нисбатан дахлдорлик ҳиссини уйғотиш олдимизда турган муҳим вазифалардандир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида “Алломаларимиз ҳақида 10 та факт” лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.  

Ушбу лойиҳа доирасида юртимизнинг буюк фарзандлари, уларнинг илм-фан, маънавият, маданият ва санъат соҳалари ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида муҳим факт ва маълумотлар тақдим этиб борилади.

Лойиҳамизнинг дастлабки сонида ўрта асрнинг буюк қомусий олими Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ҳақидаги муҳим 10 та фактни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

1) Абу Райҳон Беруний 973 йилда Хоразмнинг қадимий пойтахти – Кат (ҳозирда Қорақалпоғистоннинг Беруний шаҳри)да туғилган.

2) Беруний Хоразмшоҳ Абул Аббос Маъмун II саройида тўпланган олимлар билан биргаликда шоҳ номидаги “Маъмун академияси”ни барпо этган ва шу ерда фаолият кўрсатган.

3) Аллома математика, астрономия, тарих, география сингари турли фан соҳалари билан шуғулланиб, 160 дан ортиқ асарлар ёзган.

4) У Коперникдан қарийб беш аср муқаддам Ернинг қуёш атрофида айланиши ҳақидаги фикрини илгари сурган.

5) Беруний Ернинг думалоқ шаклда эканлигини асослаб берган.

6) Аллома 1029 та юлдузнинг координаталари қайд этилган юлдузлар жадвалини ҳамда дунёнинг географик харитасини тузган.

7) Беруний европалик олимлардан 450 йилча олдин Америка қитъаси мавжудлигини тахмин қилиб, ўз асарларида бир неча бор қайд этган.

8) Алломанинг ғарбий ярим шарда катта қуруқлик – материк мавжудлиги тўғрисидаги фикри XV-XVI асрларда ўз тасдиғини топган.

9) Беруний Ер айланаси узунлигини ўлчашда янги усул – математик усулни ишлаб чиққан.

10) Абу Райҳон Беруний 1048 йилда Ғазнада вафот этган.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GUnScZ8wBPA" title="Abu Rayhon Beruniy haqida 10 ta fakt" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Райҳон Беруний ҳақида 10 та факт (+видео)