Бирлашган Араб Амирликларининг “Абу Даби тараққиёт фонди” Бош директори Муҳаммад Саиф Ал Сувайдий бошчилигидаги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) бош директори Тарифа Ал Зааби иштирокидаги делегация Қорақалпоғистонга келиб, Оролбўйи халқаро инновация марказида бўлди.

Мазкур маросимнинг асосий мақсади “Абу-Даби тараққиёт фонди”нинг молиявий кўмаги билан ICBA, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон раҳбарияти, Оролбўйи халқаро инновация маркази, Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти ва бир қатор манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида эришилган муҳим натижалар билан танишиб, лойиҳа доирасида барпо этилган "Интеграциялашган агро-аквакультура тизимлари" пилот лойиҳасини тантанали равишда ишга туширишдан иборат.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раисининг ўринбосари Р.Нуразизов меҳмонларни Оролбўйида мамлакатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, лойиҳалар ва келажакдаги режалар билан таништириб ўтди.

Таъкидланганидек, бугунги лойиҳа натижалари ва амалга оширилаётган ишлар нафақат Қорақалпоғистон учун, балки бутун Оролбўйи минтақаси, қолаверса, глобал миқёсда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирига мослашиш ва уларни юмшатиш йўлида муҳим қадам дея ҳисобланиб, ушбу ташаббус барқарор қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳолининг турмуш сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Келгусида бундай ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш бўйича қатор таклифлар ҳам берилди.

Сўнгра лойиҳа доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари бўйича Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Б.Ҳабибуллаев тақдимот ўтказди.

Лойиҳа натижаларидан таъсирланган Муҳаммад Саиф Ал Сувайдий ушбу ташаббусни иқлим ўзгариши оқибатларига мослашиш ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўлидаги катта қадам сифатида баҳолаб, Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар минтақадаги экологик барқарорлик ва аҳоли фаровонлиги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Бу олинган тажрибаларни бошқа мамлакатларда ҳам жорий этиш истагини билдирди. Ташриф давомида меҳмонлар лойиҳа натижаларини юқори баҳолаб, келгусида ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини айтишди.

Учрашувдан сўнг яна бир тарихий қадам – агро-аквакультура тизимлари пилот лойиҳаси тантанали равишда ишга туширилди. Бу тизим ёрдамида сазан балиқлари, шўрга чидамли экинлар ва спирулина сув ўтини етиштириш йўлга қўйилади. IAAS тизимининг асосий инновацияси – сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ва аквакультурани уйғунлаштирган ҳолда барқарор ишлаб чиқаришга эришишдир.

Таъкидлаш жоизки, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази ICBA ўртасидаги ҳамкорлик ва шериклик алоқалари 2019 йилдан буён йўлга қўйилган бўлиб, бу вақт мобайнида бир қатор илмий-тадқиқот ва амалий лойиҳалар самарали амалга оширилди.

Лойиҳа доирасида Мўйноқ ва Нукус туманларида тажриба майдонлари яратилди, дон ва озуқа экинлари, шўрга чидамли экинлар ҳамда инновацион агротехнологиялар синовдан ўтказилди. Шунингдек, 1 минг 500 дан ортиқ деҳқон ва фермер синовдан ўтган уруғликлар билан таъминланиб, амалиётда кенг қўллаш имкониятига эга бўлди.  

Бу эса минтақамизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Фахр билан айтиш мумкинки, ушбу лойиҳа халқаро Energy Globe Award 2024 мукофотининг миллий ғолиби сифатида эътироф этилди.

Бу давлатимиз раҳбари ташаббусларига ҳамоҳанг тарзда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг халқаро майдондаги муҳим ютуғидир. Бу ютуқ, аввало, “Абу-Даби тараққиёт фонди”, ICBA, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан Вазирлар Кенгаши ҳамда манфаатдор ташкилотларнинг самарали ҳамкорлиги,  биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасидир.  

Шу билан бирга, ушбу ташаббус Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда глобал экологик муаммоларга ечим топишдаги фаол иштирокини яққол намоён этади. Лойиҳа доирасида эришилаётган натижалар минтақадаги барча давлатлар учун намуна бўлиши шубҳасиз.

Маросим кўтаринки руҳда, самимий ва ишончли муҳитда ўтди. Меҳмонлар ва иштирокчиларнинг фикрлари, билдирилган ташаббус ва таклифлар барча томонларни келгуси ҳамкорликка янада руҳлантирди.  

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Абу Даби тараққиёт фонди” раҳбарияти Қорақалпоғистонда