Абу-Даби кутубхонасида Европа олимлари кўргазмаси
Ҳамкорларимиз саҳифаларида
“Қаср Ал-Ватан” кутубхонасида европалик олимлар қўлёзмалари кўргазмаси бўлиб ўтяпти, деб хабар қилади “WAM” ахборот агентлиги.
Мазкур зиё маскани ўқувчиларда Абу-Даби араб тили маркази кўргазмаси – Маданият ва туризм департаменти кутубхонаси орқали адабиётга меҳр уйғотишни мақсад қилган. Кутубхонанинг билимлар қанотида жойлашган, Европа олимлари томонидан XIII-XIX асрларда битилган қўлёзмалар тўпламини жамлаган кўргазма араб маданияти, мусиқаси, тиббиёти ва адабиётига оид манбаларни намойиш этади.

Кўргазманинг махсус бўлими 2006 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда халқаро адабий ва медиа ҳамжамиятига кучли таъсир кўрсатадиган “Шайх Зоид китоб” мукофотини қўлга киритган китоблар намойишига бағишланган. Бу ерда мижозларга турли тил ва маданиятга мансуб асарларнинг кенг танлови тақдим этилади.

Кўргазма бўйлаб саёҳатни тугатган меҳмонлар 50 000 китобдан иборат Сарой кутубхонасига йўл олишлари, ўқиш залига сарой фаввораларининг ажойиб манзарасидан баҳраманд бўлиб ўтишлари мумкин.
Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА