Абу-Даби амирлиги 2025-2027 йиллар учун янги Рақамли стратегияни ишга туширди. Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад давлат бошқаруви ва хизматини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект технологиясига асосланган тизимга ўтишдир. Лойиҳа учун 13 миллиард дирҳам ажратилган.

Стратегия доирасида барча давлат хизматларига 200 дан ортиқ СИ ечими жорий этилади. Фуқаролар учун “AI for All” дастури асосида ўқув курслари йўлга қўйилади. Шунингдек, давлат тизими бутунлай миллий булут инфратузилмасига ўтказилиб, жараён тўлиқ автоматлаштирилади.

Рақамли бошқарув самарадорлигини ошириш мақсадида ресурсларни бошқарадиган ягона тизим яратилади. Шу билан бирга маълумот хавфсизлигини таъминлаш учун янги рақамли ҳимоя стандарти ишлаб чиқилади. Мазкур ташаббуслар давлат хизматининг тезкорлиги ва шаффофлигини янада оширади.

Стратегияни Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети ва Илғор технологиялар тадқиқот кенгаши (ATRC) ҳамкорликда амалга оширади. Тузилмалар кадрлар тайёрлаш ҳамда йирик тил модели ва илғор СИ технологиясини ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.

Абу-Даби Рақамли ҳукумат идораси раиси Аҳмад Ҳишом Ал-Қуттоб айтишича, Абу-Даби “AI-native” ҳукуматга айланиш йўлида дадил қадам ташламоқда.

М.Ҳожиакбарова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу-Даби 2027 йилгача сунъий интеллект асосидаги ҳукуматга айланади