Қабристонлар ободлиги - кўнгил ободлиги...
Халқимизда «Қабристон ободлиги - кўнгил ободлиги» деган нақл бор. Бу бежизга айтилмаган, қабристонлар бу аҳолининг маънавий дунёси, аждодлар меросига муносабати ва иймон-эътиқоди даражасини ифода этади.

Сирдарё вилояти Ширин шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан қабристонни обод қилишдек савобли ишга қўл урилди. Хусусан, айни кунларда Ширин шаҳар «Фарҳод» маҳалласида жойлашган «Биродарлик» қабристони чегараларининг очиқ қисмини тўлиқ девор панжаралар билан ўраш ишлари олиб борилмоқда.
Ширин шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати