«Келажакда ким бўлмоқчисиз? Қайси соҳани эгалламоқчисиз?» - Болалик чоғимиздаёқ, мактабда ўқитувчи томонидан йўлланган бу каби саволлар биз учун бегона эмас.

Бугун мақсади аниқ ёшлар олий таълим муассасаларига тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Маълумки, яна бир неча кунлардан сўнг мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш бошланади. Давлат тест маркази матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриати таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 миллиондан ортиқ абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек, жорий йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 13-сон баёни билан 2022/2023-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди. Унда тест синови топшириладиган фанлар, тест топшириқлари сони, баҳолаш мезонлари (ҳар бир тўғри жавобга бериладиган балл) ва максимал балл миқдори келтирилган.

Унга кўра 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарорида белгилаб қўйилганидек, иккита мутахассислик фани ва учта мажбурий фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилади.

Дарҳақиқат, олий таълим муассасаларида таҳсил олиш истагидаги ёшларга кенг имкониятлар тақдим этилган. Аммо талаба бўлиш учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади. Бинобарин, рақобат кучли, йил сайин талаба бўлишни мақсад қилганларнинг сони эса ортиб бормоқда.

ТИЗИМДА ҲАМОН КУЗАТИЛАЁТГАН «ИЛЛАТ»

Олий таълим тизимида талабаларга дунё стандартлари асосида билим бериш, таълим жараёнларини янада такомиллаштириш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бунда энг аввало олий таълим муассасаларига кириш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларни очиқ, шаффоф ва албатта, адолатли ташкил этиш орқали юқори билимли ёшларнинг ўқишга киришини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, абитуриентларнинг «шпаргалка» ва телефон каби тақиқланган воситаларни ҳудудга олиб кириши ва имтиҳон вақтида ишлатиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабовнинг таъкидлашича, тақиқланган воситаларидан фойдаланишга уринаётган абитуриентлар сони аввалги йилларга нисбатан анча кам. Аммо айрим абитуриентларнинг бундай «иллат»ларга йўл қўяётгани ҳамон кузатилмоқда.

Сардор Ражабовнинг сўзларига кўра, кириш имтиҳонларида ноўрин хатти-ҳаракат қилган абитуриентга амалдаги норматив ҳужжатларга кўра, чора кўриш имкони мавжуд эмас. Аммо белгиланган тартибга кўра, қоидани бузган абитуриентларга нисбатан далолатномалар тузилади ва улар дарҳол жараёндан четлаштирилади. Агар бундай хатолик назоратчилар томонидан йўл қўйилса, улар ҳам тест синовларида иштирок этишдан четлаштирилади.

- Хорижий тажрибаларга назар соладиган бўлсак, ОТМлар учун ташкил этилаётган тест жараёнларида белгиланган тартибни бузган абитуриентларга 2-5 , 5-7 йилга қадар тест жараёнларидан четлаштириш чоралари кўрилади. Бизда ҳам бугунги кунда тизимда тартибни бузган абитуриентни маълум муддатга тест синовларидан четлаштиришни қонунийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аммо мутахассис сифатида таъкидлашим лозимки, бу чора турини қўллаш учун 2, 5 ёки 7 йил вақт жуда узоқ муддатдир.

Олий таълимга ёшларнинг қамров даражаси кескин оширилмоқда. Шунингдек, олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик берила бошланганини эътироф этиш жоиз.

Жумладан, олий таълим муассасаларининг салоҳиятини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг «2022/2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023-ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги таълим шаклига 76 минг 728 нафар, сиртқи таълим шаклига 27 минг 365 нафар, кечки таълим шаклига 2 минг 575 нафар, масофавий таълим шаклига 3 минг 610 нафар, магистрлар тайёрлаш бўйича 11 минг 82 нафар ҳамда хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 100 нафар квота ажратилади.

Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди. Бунда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

Бугун ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имконияти тақдим этилганлиги ҳам уларнинг таълим олиш ҳуқуқларини кенгайтиришга хизмат қилади. Реал имкониятлардан келиб чиққан ҳолда қабул квоталари тасдиқланмоқда. Жамиятда олий маълумотга эга, юксак малакали мутахассислар қанча кўп бўлса, шубҳасиз, ривожланиш шунча тез ва самарали бўлади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абитуриентлар орасида ҳамон кузатилаётган «иллат» ёхуд келажакда ким бўлмоқчисиз?