Абдуқодир Ҳусанов жамоаси муҳим уч очкони қўлга киритди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Манчестер Сити” таркибида навбатдаги тўлиқ учрашувини ўтказди.
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида “Ковентри Сити”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу “шаҳарликлар”нинг мавсумдаги учинчи ғалабаси бўлди.
“Этиҳад” стадионида ўтган учрашувда Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида майдонга тушиб, баҳсни тўлиқ ўтказди. Ўзбекистонлик ҳимоячи 79 та узатманинг 75 тасини аниқ амалга ошириб, 95 фоизлик самарадорлик қайд этди. Шунингдек, футболчи тўпга 92 марта тегинди ва саккизта яккакурашнинг барчасида устунлик қилди.
Учрашув якунига кўра, “Flashscore” портали Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатларини 7,1 баллга баҳолаган бўлса, “Sofascore” унга 7,0 балл қўйди.
Қайд этиш жоиз, “Манчестер Сити” Премьер-лиганинг дастлабки уч турида учта ғалабага эришиб, 9 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Ковентри Сити” эса уч учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраган.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА