Абдуқодир Ҳусанов Лондонда ишончли ўйнади
Ўтган ҳафта якунида Англия Премьер-лигасининг 32-тур ўйинларига старт берилган эди. Бугун эса «Манчестер Юнайтед» — «Лидс Юнайтед» ўртасидаги ўйин ушбу турни якунлаб беради.
Ушбу турда Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» сафида Лондонда ўтган «Челси»га қарши ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда «шаҳарликлар» мезбонларни йирик - 3:0 ҳисобида таслим этди.
Абдуқодир Ҳусанов беллашувда ўзининг ёрқин ўйинини намойиш этди. Натижада «Fotmob» вакилимизни 7.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, «SofaScore» портали 7.6 балл қўйди. Шунингдек, «Flashscore» эса Абдуқодирни 7.1 баллга баҳолади.

Маълумот учун, «МС» ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 64 тага етказиб олди.
Англия Премьер-лигасининг 32-турида «Вест Хэм» – «Вулверхэмптон» 4:0, «Арсенал» – «Борнмут» 1:2, «Брентфорд» – «Эвертон» 2:2, «Бёрнли» – «Брайтон» 0:2, «Ливерпуль» – «Фулхэм» 2:0, «Кристал Пэлас» – «Ньюкасл» 2:1, «Сандерленд» – «Тоттенхэм» 1:0, «Ноттингем Форест» – «Астон Вилла» 1:1 натижалари қайд этилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА