Абдуқодир Ҳусанов Жаҳон чемпионатининг энг қиммат ҳимоячилари сафида
Абдуқодир Ҳусанов Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сифатида эътироф этилди.
Футбол трансферлари таҳлилига ихтисослашган “TransferRoom” платформаси XXIII Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган марказий ҳимоячиларнинг трансфер қиймати бўйича рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам юқори ўринлардан жой олган.
Платформа маълумотларига кўра, 22 ёшли футболчимизнинг айни пайтдаги бозор қиймати 62,2 миллион евро деб баҳоланган. Бу кўрсаткич А.Ҳусановга мундиал иштирокчилари орасидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар рўйхатида бешинчи поғонани эгаллаш имконини берди.
Рейтингнинг биринчи ўрни Испания терма жамоаси ҳамда “Барселона” клуби сафида тўп сураётган Пау Кубарсига насиб этган. У айни дамда 118 миллион еврога баҳоланмоқда.
Иккинчи поғонада Франция терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби вакили Вильям Салиба қайд этилган бўлса, учинчи ўрин Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Геҳига тегишли бўлди.

Мундиалда иштирок этаётган футболчилар орасида кучли бешталикдан ўрин олиши ҳамюртимизнинг юқори савиядаги ҳимоячилар қаторига кириб бораётганидан далолат беради.
“TransferRoom” талқини бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчилари орасидаги энг қиммат марказий ҳимоячилар:
Пау Кубарси (Испания) — 118 миллион евро
Вильям Салиба (Франция) — 90,5 миллион евро
Марк Геҳи (Англия) — 84,6 миллион евро
Виллиан Пачо (Эквадор) — 69,5 миллион евро
Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) — 62,2 миллион евро
Лука Вушкович (Хорватия) — 59,8 миллион евро
Рубен Диаш (Португалия) — 57,7 миллион евро
Габриэл Магаляйнс (Бразилия) — 56,8 миллион евро
Дайо Упамекано (Франция) — 56,1 миллион евро
Эрик Гарсия (Испания) — 55 миллион евро.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА