
Хабарингиз бор, 11-12 февраль кунлари УЕФА Чемпионлар Лигасида плей-офф баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур босқичда иштирок этадиган клублар таркибларидаги қайдномага ўзгартиришлар киритиши ҳуқуқига эга бўлади.
Қишки трансфер ойнасида ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити“ жамоасига трансфер бўлган эди. Қувонарлиси, “МС” ёш футболчимизни ЕЧЛ плей-офф баҳслари учун янги қайдномага киритди. Шунингдек, жамоа А.Ҳусановдан ташқари Витор Реис ҳамда Омар Мармушни ҳам қайдномага қўшган.
Эслатиб ўтамиз, нимчорак баҳсларига ўтиш ўйинларида “Манчестер Сити“ 11 февралдан 12 февралга ўтар кечаси “Реал Мадрид“ билан ўз майдонида ўйнайди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА