Абдулла Авлоний дунёсига сайр
Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида ижодкорларга ўрнатилган ҳайкаллар пойида адабий тадбирлар ўтказилиши анъана тусига кирган.
Ана шундай тадбирлардан бири Абдулла Авлоний ҳайкали пойида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети томонидан уюштирилди.

Унда факультет декани Омилхон Исмоилов ёшларга Абдулла Авлонийнинг қолдирган бой маънавий мероси, унинг ўзбек адабиётидаги ўрни, навқирон авлод камолотидаги тарбиявий аҳамияти ҳақида сўз юритди. Университетда адиб ижодини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталди. Бўлғуси педагогларга Авлоний асарларини кўпроқ мутолаа қилиш лозимлиги ҳақида таъкидлади.

– Мактаб дарслигида Абдулла Авлоний ижодини севиб ўқиганмиз, – деди талаба Саодат Хурсандова. – “Абдулла Авлоний дунёсига сайр” номли тадбирда адиб ижоди билан янада яқиндан танишдик. Университетда адиб ҳаёти ва ижодига бағишлаб тадбирлар ўтказилиши, турли танловларда иштирок этишга ҳаракат қиламан.
Ҳайкал пойида адиб ижодидан намуналар келтирилди. Талаба-ёшлар иштирокида мушоира уюштирилди.
Д.Маматова,
ЎзА мухбири