АҚШда Ўзбекистон фуқаролари муддатдан аввалги сайловларда иштирок этди
Флорида штатининг Орландо шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқароларига муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил бўлиб ўтди.
Флорида штатининг Орландо шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқароларига муддатидан олдин овоз бериш жараёни ташкил бўлиб ўтди.

Ушбу муддатидан олдинги сайлов 22 декабрь куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасига кела олмайдиган Америкадаги Ўзбекистон фуқароларининг сайлаш ҳуқуқларини таъминлаш учун зарур шарт-шароит яратиш мақсадида ташкил этилди.

Орландо шаҳридаги “Marriott” меҳмонхонасида ташкил этилган сайлов жараёнларида сайловчилар номзодликка қўйилган партия вакиллари ҳақидаги барча зарурий маълумотлар билан танишди.
Сайлов жараёнларида яширин овоз бериш учун шароитлар таъминланди ва шаффоф ҳолда ўтказилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотига кўра, Орландода ўтказилган мазкур муддатдан олдинги сайловда 70 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари иштирок этди.

Шуниси эътиборлики, сайловчиларнинг асосийси қисми ўз оилалари билан келган ёшлар эди.

Алоҳида қайд этиш керак, АҚШнинг бошқа штатларидаги Ўзбекистон фуқароларининг Флоридада ташкил этилган ушбу сайловларда иштирок этиши уларнинг мамлакатимиздаги демократик жараёнларга бефарқ эмаслигидан далолат.
“Она ватанимиз – Ўзбекистоннинг тараққиёти, сиёсати нималарга йўналтирилганлиги биз учун албатта муҳим”, дейди ҳамюртимиз Акмал Тиллахўжаев.
Элчихона хабарига кўра, муддатидан олдинги сайловлар Атланта, Торонто шаҳарларида ва Жоржиа штатида ўтказилиши белгиланди.