АҚШда вазият ҳамон кескин бўлиб турибди
Умуман, ҳозиргача АҚШда жами 933 минг 050 та ҳолатда коронавирус билан касалланиш қайд этилган, вафот этганлар сони 53 минг 391 кишига етди.
Қатор мамлакатларда коронавирус тарқалишига қарши карантин чоралари бироз юмшатилаётган бўлса-да, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамон кескинлигича қолмоқда.
Бу борада айниқса АҚШдаги аҳвол ҳали ҳам ёмонлигича қолмоқда.
Федераль ва маҳаллий ҳокимиятлар ҳамда оммавий ахборот воситаларининг тарқатган маълумотларини умумийлаштириб бораётган Жонс Хопкинс Университети АҚШда ўтган куни икки мингга яқин бемор вафот этгани ҳақида маълум қилди. Статистикада келтирилишича, мамлакатда охирги бир суткада 36 минг 188 киши вирусга чалингани аниқланган.
Умуман, ҳозиргача АҚШда жами 933 минг 050 та ҳолатда коронавирус билан касалланиш қайд этилган, вафот этганлар сони 53 минг 391 кишига етди.
Хуллас, иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ ҳамма давлатдан олдинда бормоқда.