А.МEЛИБОЕВ: Озгина муддат бўлса ҳам бола бўлиб, роҳатланаман
Бугунги иш куни ҳам ниҳоясига етмоқда. Аҳмаджон ака иш анжомларини йиға бошлади. Энди ҳамма билан хайрлашиб, уй сари йўл оладилар.
Бугунги иш куни ҳам ниҳоясига етмоқда. Аҳмаджон ака иш анжомларини йиға бошлади. Энди ҳамма билан хайрлашиб, уй сари йўл оладилар. Ахир, журналист ҳам инсон у кечаю, кундуз фақат мақола ёзиш билан шуғулланмайди, унинг ҳам ўзига яраша шахсий ҳаёти бор, деймизу, ҳамкасбларимиз орасида журналистнинг иши ишдан кейин бошланади, деган ибора ҳам юради. Бу нақл ижодкори балки Аҳмаджон аканинг ўзларидир...
Хайрлаша туриб, устозга яна бир савол бердик:
— Аҳмаджон Мелибоев ижодида энг қулай фурсат куннинг қайси палласи?
— Ижод парвардигорни инъонми, – дейди А. Мелибоев. – Буни шарҳлаб бўлмайди. Тонгда туриб китоб ўқийман. Компьютерни очаман. Бошлаб қўйилган, яримлаган мақолалар бор. Баъзи бирларини фақат сарлавҳаси ёзилган. Баъзида энг зарур мақолалар қолиб бошқасини ёзиб тугатганингни сезмай қоласан. Шунинг учун кимлардир эрта тонгда ишлайди. Яна бировга тунда ижод қилиш қулай.
Кечқурун нима иш қилишимни, эртага эрталаб қайси мавзуда мақола ёзишимни айта олмайман. Лекин, нимадир ёзишим тайин. Шунинг учун яхши нарсаларни ўйлаб уйга қайтдим. Аслида кун жуда баракали бўлиб, сизлар билан суҳбатларимиз орасида таҳририятимизга келган бир қанча мақолаларни кўриб чиқдик. Ўзим иккита газетага мақола тайёрладим.
Журналимизнинг июль сони ҳам бугун тайёр бўлди. Кун давомида ҳамманинг кўнглини олиб, чарчаб-толиқиб уйга қайтдик. Уйда набиралар тўполонидан баҳра олиб, барча чарчоқлар унутилади. Кичик набирам бекинмачоқ ўйнашни истайди. Уларку, югуриб бекиниб олишади, лекин менга бекинадиган жой йўқда.
Набираларги севганимиздан улар билан шуғулланиб, бола ҳаракатига мос ишлар қиламиз. Қаерга бекинганини билиб туриб, тополмаяпман, қаерга кетди экан, деб болани қувончлар оламида биз озгина яшайсиз. Мен ҳам улар билан озгина муддат бўлса ҳам бола бўлиб, роҳатланаман.
Бугунги кунимиз тугаб, лойиҳамиз ҳам якунланиб бормоқда. Шу ўринда бир маълумот эсимга тушди. Агарда дунё аҳолисини 100 фоиз деб оладиган бўлсак, дунёда инсон учун яратилган имкониятлар, ноз-неъматлар каби ҳамма бойликларни ҳам 100 фоиз деб оламиз. Дунё аҳолисининг 73 фоизи ана шу имкониятларни 23 фоизидан, қолгани эса 73 фоиз имкониятлардан фойдаланар экан.
Шу тариқа таниқли публицист, ёзувчи устозни эртанги ОАВ ходимларининг касб байрамлари билан муборакбод этгач, хайрлашдик.