“90 кун маҳаллаларда Болалар ташкилоти билан” лойиҳаси бошланди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Болалар ҳаракати сардорларининг “Анъанавий анжумани” доирасида “90 кун маҳаллаларда Болалар ташкилоти билан” лойиҳасига старт берилди.
Ёзги таътилни болалар учун нафақат мароқли, балки фойдали ва мазмунли ташкил этишга қаратилган ушбу лойиҳа доирасида эндиликда маҳаллаларда ёз фасли янада қизиқарли ўтади.


Хусусан, болалар учун турли танловлар, спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар, ижодий машғулотлар ва кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилади.

Шу мақсадда, республикамизнинг барча ҳудудларидан жам бўлган фаол сардорлар ёз давомида минглаб болалар билан ишлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун ҳудудларга сафарбар этилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА