9 ойлик якунлари бўйича Яшнобод туманидаги жиноятчилик ҳолати ўрганилди
Бугунги кунда жамиятда тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва оилалар мустаҳкамлигини асраш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.
Яшнобод туманида аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши профилактик ишларни кучайтириш мақсадида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Яшнобод туманида аҳоли ўртасида соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши профилактик ишларни кучайтириш мақсадида тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида 2026 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича ҳудуддаги жиноятчилик ҳолати, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Маълумотларга кўра, ўтган ойлар давомида давомида Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жами 642 та жиноят қайд этилган. «Авиасозлар», «Арғин» ва «Жарқўрғон» маҳаллалари кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, тадбирда оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, оилавий низоларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Профилактик тадбирлар давомида фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳаллаларда осойишталикни таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Г. Бобоева,ЎзА