Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон эвакуация, ишлаб чиқариш ва инсонпарварлик ёрдами муҳим марказига айланган. Миллионлаб ярадорлар, етим болалар диёримизда бошпана, ғамхўрлик ва меҳр-мурувват топган. Фронт ортида аёллар, қариялар ва болалар заводда, далада, шифохонада тиним билмай меҳнат қилган. Минглаб ҳамюртларимиз фронтга жўнаб, жанг майдонида мардлик кўрсатган. Халқимизнинг уруш йилларидаги ҳаёти юксак инсонпарварлик, матонат ва чексиз ҳамжиҳатликнинг ёрқин намунасидир.

Шонли ўтмишимиз, аждодларимизнинг юксак жасоратини ёшлар, хорижий жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Волонтёрлар ассоциацияси ҳамкорлигида“80 йил: Ўзбек халқининг унутилмас жасорати” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир давомида соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар томонидан ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган беқиёс ҳиссасига оид сўнгги архив тадқиқотлари ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, эвакуация қилинган болалар ва зиёлиларга кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами, ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этиш, армия ва аҳолининг тиббий эҳтиёжини қондириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирнинг маданий қисмида тарихий манбаларга асосланган “Сен етим эмассан” спектакли намойиш этилди. Элимизга хос меҳр-оқибат, бағрикенглик ва инсонпарварлик яққол акс этган мазкур саҳна асари давра суҳбати иштирокчиларини ғоят тўлқинлантириб юбориди.

Ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган уруш йиллари қўшиқлари ҳам юзага келган муҳитни янада бойитди.

Давра суҳбати авлодлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, тарихий меросни чуқур англаш ҳамда муайян даврнинг маънавий аҳамиятини қайта ҳис этиш имконини берди.

Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
80 йил: Ўзбек халқининг унутилмас жасорати