8 маҳкум муддатидан олдин озод қилинди
Жазодан озод қилинган шахсларнинг ўз уйига қайтиши оиласида тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, давлатга, суд ҳокимиятига бўлган ишончни таъминлайди.
Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони Ўзбекистон суд ҳокимиятининг том маънодаги мустақиллиги ва холислигига эришиш, уни ривожланган демократик мамлакатлар тажрибасида ўзини оқлаган халқаро стандартларга мослаштириш, жамиятда қонунийликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Вобкент тумани суди томонидан 8 нафар маҳкумни белгиланган жазо муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
– 8 нафар маҳкум жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди, – дейди Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди раиси А.Рахимов. – Кечиримлилик, бағрикенглик ўзбек халқига хос қадриятимиздир. Жазодан озод қилинган шахсларнинг ўз уйига қайтиши оиласида тинчлик-хотиржамликни таъминлаш билан бирга, давлатга, суд ҳокимиятига бўлган ишончни таъминлайди.