Наманган вилояти Косонсой тумани Мовароуннаҳр маҳалласида истиқомат қилувчи Муҳаммадхон Амонуллаев туман адлия бўлими ҳузуридаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига ариза билан мурожаат қилди.

Унинг мурожаати ўрганилганда, 1955 йили таваллуд топган фуқаро турли сабаблар билан туғилганлик гувоҳномаси қайд этилмагани маълум бўлди. Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими фуқаронинг аризасига асосан далолатнома ёзувини тиклаб, туғилганлик ҳақида гувоҳномаси расмийлаштирилди.

– Юртимизда инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жавобан вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар, шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларининг жойларда олиб бораётган тушунтириш тарғибот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда, – дейди Косонсой тумани ФҲДЁ бўлими мудири Ойлархон Охунова. – Фуқароларнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларига қонуний ечим топилмоқда. Асосийси, мурожаат этувчиларнинг розилиги таъминланиб, давлат идораларига бўлган ишончи ортмоқда.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
70 ёшли фахрийга туғилганлик гувоҳномаси берилди