5 минг тонна мис қувури ишлаб чиқарилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Ангрен қувур заводи томонидан 5000 тонна мис қувури тайёрланиб, жорий йил режаси муддатидан олдин бажарилди.
Комбинат таркибида, Ангрен эркин иқтисодий зонасида фаолият юритиб келаётган ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар нафақат ички бозорларимиз, балки хориж бозорида ҳам истеъмолчилар эътирофини қозонмоқда.

Жумладан, корхона томонидан тайёрланаётган мис қувурлари асосан экспортга йўналтирилиб, экспорт бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилди. Хусусан, 2020 йилда 3 минг 380 тонна маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда қарийб 3 минг 627 тонна турли ҳажмдаги мис қувурлари экспорт қилинди.
Ангрен қувур заводи томонидан ички бозорга қарийб 1 минг 420 тонна маҳсулот етказиб берилиб, бу борадаги режа 129 фоизга бажарилди.
ЎзА