47 сотих ернинг баҳоси 200 миллион сўм...
Навоий вилояти ИИБ ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида 47 сотих ер майдони ноқонуний сотилишининг олди олинди.
Навоийлик тадбиркор кўп қаватли уй қуриш мақсадида жой излаб юрган чоғида танишлари орқали “Тинчлик” массиви ҳудудида бўш ер борлигини аниқлайди. Ўзини И.К деб таништирган 37 ёшли фуқаро Кадастрлар палатаси Навоий шаҳар бўлимида танишлари борлигини айтиб, ер жойи турини ўзгартирган ҳолда 30 сотихли мевали боғ ва 17 сотих бўш ерни ҳужжатлаштириб беришини айтади. Ўз навбатида хизмат ҳақи 200 миллион сўм эканлигини ҳам таъкидлайди.
Тадбиркорнинг аризасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида И.К. 47 сотих ер учун 200 миллион сўмдан 6 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА