44 та эҳтиёжманд оила камбағалликдан чиқарилди
Бугунги кунда ҳар бир сектор раҳбари ўзига бириктирилган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларнинг дарду ташвишларини ўрганиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий аҳволини сезиларли даражада ўзгартириш каби энг муҳим вазифаларни амалга оширади.
Бухоро вилояти Вобкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Султоновнинг ташаббуси билан "Бешработ" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи "Темир дафтар"га рўйхатда турувчи эҳтиёжманд оила бошига фуқаро Х.Халиловга ҳудудда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар кўмагида бир бош она бола сутли қорамол ҳамда 2 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз ёрдам сифатида етказиб берилди. Шунингдек, фуқарога яшаш хонадони атрофидан туман ирригация бўлимига қарашли бўлган 7 сотих ер майдони 1 йил давомида фойдаланиш учун шартнома асосида берилди.

"Темир дафтар"да рўйхатда турувчи эҳтиёжманд камбағал фуқаро Н.Халиловага "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан 1 сотихли енгил конструкцияли иссиқхона қуриб берилиши таъминланди.
"Косари" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи эҳтиёжманд фуқаро Б.Темировга ҳомийлик йўли билан 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Жорий йилнинг март ойи давомида амалга оширилган ишлар натижасида сектордаги 12 та МФЙларда яшовчи "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 44 нафар эҳтиёжманд оилалардаги меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлиги таъминланди. Яшаш шароити яхшиланишига эришилди ҳамда ушбу оилаларни "saxovat.argos.uz" дастуридан чиқариш бўйича туман халқ депутатлари Кенгашига таклифлар киритилиб, сессия кун тартибида муҳокама қилинди. "Мўминобод" МФЙда яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган 7 нафар хотин-қизлар расмий ўзини-ўзи банд қилиб, тўлов суммалари тўланди. Сектордаги "Қўқин" МФЙ ҳудудидаги ички йўллар мутахассислар ёрдамида таъмирланиб, йўллардаги чуқур жойларга асфальт ётқизилди.

"Дўстлик" МФЙ, Тадбиркор кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Тунги ёритиш чироқлари алмаштирилди ҳамда янги замонавий чироқлар ўрнатилди.


Штаб аъзолари томонидан сектордаги маҳаллаларда яшовчи "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтар"ларида рўйхатда турувчи фуқароларга субсидия асосида қуриб берилган иссиқхоналарнинг бугунги ҳолати ўрганилди. Иссиқхона эгаларига иссиқхонадан унумли фойдаланишлари тўғрисида тегишли маслаҳатлар бериб ўтилди.
Зариф Комилов, ЎзА