“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида “Бухоро сув таъминоти” МЧЖ томонидан олиб борилган қурилиш-монтаж ишлари натижасида Бухоро вилояти Ромитан тумани “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг сувга бўлган эҳтиёжи қондирилди.

Мазкур дастур доирасида қайта реконструкция қилинган сув иншоотининг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолисига чинакам Наврўз байрамига туҳфа бўлди.

Вилоятда жорий йилда биргина чекка ҳудуд ва қишлоқларни тоза ичимлик сув билан таъминлаш мақсадида 457 километр масофага пластмас қувури тармоғини тортиш ва 6 та гидроиншоотни қуриш ва мукаммал таъмирлаб фойдаланишга топшириш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бунда “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” унитар корхонаси вилоят ҳудудий бошқармаси буюртмачилигида 2022 йил иккинчи ярмидан Ромитан туманида “Зарафшон-Пойжўй-Қоқиштувон” бош сув тармоғини барпо этиш ишларига киришилган эди.

Ўтган ярим йиллик муддатда Ромитандаги лойиҳа юзасидан диаметри 560 миллиметрли бош сув тармоғини қуришда “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ пудрат ташкилоти қурилиш ишларини олиб борди. Объектнинг умумий қиймати 86 миллиард 962 миллион сўмга молиялаштирилган бўлиб, сарфланган маблағ эвазига 38,8 километр масофага ичимлик сув тармоғи тортилиб, 6 та сув тўплаш иншооти-резервуари қурилган. Бу резервуарларга 5 та сув насоси, 4 та трансформатор пункти ўрнатилиб, электролизная —зарарсизлантириш ускунаси, қолаверса, сув тиндириш ёпиқ ҳавзаси барпо қилингани ҳолда “Қаҳрамон” сув иншооти мукаммал таъмирдан чиқарилган.

–2022 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган Ромитан тумани “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш учун лойиҳа умумий қийматидан чиқмаган ҳолда, магистрал сув тармоқларини тортиш ва бош сув иншоотини мукаммал реконструкция қилиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари оптималлаштирилиб, лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритилгани ҳам мақсадга мувофиқ бўлди, – дейди “Бухоросув таъминоти” МЧЖ нинг Ромитан тумани филиали бошлиғи Мақсуд Отабеков. – Аниқроғи, аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда мазкур сув тармоғи объектида яна 2 та, умумий сиғими 500 метр куб ҳажмдаги сув резервуари, 1 та насос станцияси, назорат биноси, евро русумидаги иншоот ҳимоя девори, қолаверса, 4,3 километр масофага диаметри 300 миллиметрли пластмас қувур тортилиб, ичимлик сув тармоғи шай қилинди. Шунингдек, қўшимча 1 та “ГКТП-400” КВт русумидаги электр трансформатор ускунаси ўрнатилиб, иншоот ҳудудини ободонлаштириш ҳамда бетонлаштириш ишлари амалга оширилди.  

–Аҳамиятли жиҳати, эндиликда “Қаҳрамон” гидроиншооти ҳудуддаги ўндан ортиқ чекка қишлоқ ва маҳаллалар бўйлаб жами 40 мингга яқин фуқаронинг тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондиришда муҳим манба бўлиб хизмат қилади, – дейди “Бухоросувтаъминоти” МЧЖ раҳбари Шохрухали Саъдуллаев.

Тадбирда туман ҳокими Умиджон Барноев қатнашди ва гидроиншоот қурилишида жонбозлик кўрсатганларга миннатдорлик билдирилди.

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
40 мингга яқин фуқаро тоза ичимлик сув билан таъминланди