Инсон жамиятда қадр топмоқ учун аввало ўзини қадрламоғи лозим. Ўзига беэътибор бўлмаган киши бошқаларни ҳам эътиборсиз қолдирмайди. Хўш, киши ўз-ўзига қандай ғамхўрлик қилмоғи керак?

Бугунги кун одамлари яшаш учун қулай шароитга интилади. Бевосита ташқи омиллар таъсирини иложи борича гўзал кўринишда сақлашга уринадилар. Масалан, чиройли либос, қимматбаҳо машина ва ҳоказо. Таомлар ҳам танловга яраша. Аммо одам фақат жисмдан иборатми?

Инсоннинг ҳақиқий безаги шубҳасиз унинг маънавиятидир. У фақат кўпроқ пул топиш йўлини билиш-у, ҳашаматли иморатлар қуришдан иборат эмас. Бир ўйлаб кўринг, атрофимизда озиқ-овқат дўконлари кўпми ёки китоб дўкони? Инсон нафақат жисмига, балки маънавиятига ҳам ҳақиқий ғамхўр бўлмоғи шарт. Шундагина, у том маънода камолотга интилаётган саналади. Бунинг учун эса тафаккурини илм чашмасидан суғориб турмоғи лозим. Бу чашма эса шубҳасиз китоблар.

Хулоса қилиб айтганда, тан ва руҳ мувозанати бузилса, инсон саломатлигига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Буни мутахассислар ҳам тасдиқлайди. Шунинг учун фақат жисм ғамида эмас, руҳиятимиз, маънавиятимиз ҳақида ҳам қайғуриб яшайлик.

Шербек Исломов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
4 ноябрь – Бутунжаҳон ўз-ўзига ғамхўрлик қилиш куни