4 миллиард еврога тенг олтин Венесуэлага қайтадими?
Венесуэла ҳукумати ва мухолифатнинг бир қисми Англия банкида сақланаётган 31 тонна, қиймати қарийб 4 миллиард еврога тенг тиллани қайтаришга келишиб олди. Бу маблағ мамлакатни июнь ойида юз берган вайронкор зилзиладан кейин тиклашга сарфланиши назарда тутилган.
Ушбу захира 2018 йилдан бери Қироллик банкида сақланяпти. Ўша йили Буюк Британия Венесуэла ҳукуматини тан олмай қўйган. Шундан буён Каракас олтиндан фойдалана олмай келади. Ҳозир масала судда кўриляпти.
Келишувга кўра, маблағ уй-жой, шифохона ва мактабларни тиклашга йўналтирилади. Пул АҚШ Ғазначилиги ҳисобига ўтказилиши режалаштирилган. Сарф-харажатни халқаро аудиторлар назорат қилади.
Зилзила Венесуэла иқтисодиётига беқиёс зарар етказди. Июль ойида мамлакатда ойлик инфляция 19,9 фоизга чиқди. Иқтисодчилар йиллик инфляцияни қарийб 575 фоиз атрофида баҳолаган. Давлат қарзи эса тахминан 240 миллиард доллар.
Мусулмон Зиё, ЎзА