Нукусда “Чегарасиз шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилотининг (MSF) Қорақалпоғистон Республикасида қарийб 30 йил давом этган силга қарши кураш дастурининг муваффақиятли якунланиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда қарийб 30 йил Қорақалпоғистонда сил касаллигини аниқлаш, даволаш ва парваришни такомиллаштириш бўйича самарали ҳамкорлик амалга оширилгани таъкидланди.

Нукусдаги лойиҳа 1998 йилда Қорақалпоғистонда сил билан касалланишнинг юқори даражасига жавобан бошланган. Унинг дастлабки босқичида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган DOTS (бевосита назорат остида қисқа курс билан даволаш) стратегиясини жорий этиш кўзда тутилган. Вақт ўтиши билан лойиҳа сил касаллигининг дориларга сезгир ва чидамли шаклларини ўз ичига олган комплекс, инсонга йўналтирилган модельга айланди. Дастур сифатли даволаниш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди ва минглаб беморлар ва уларнинг яқинларига умид бағишлади.

Дастурнинг муҳим йўналишларидан бири — тиббиёт мутахассислари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларининг салоҳиятини ошириш эди. Кўп йиллик ўқитиш, йўналтириш ва техник ёрдам натижасида вазирлик энди Қорақалпоғистонда силга қарши курашни мустақил амалга ошириш имкониятига эга бўлди.Шунингдек, лойиҳа доирасида беморларнинг психологик ҳолатини яхшилашга йўналтирилган психологик маслаҳат ва даволаш тартибига риоя қилишни қўллаб-қувватлаш хизматлари ҳам ташкил этилди.

—Амалга оширилган ишлар натижасида биз эрта ташхис ва ўз вақтида бошланган даволаш беморнинг ҳолатини анча яхшилаши ва касаллик юқиш хавфини камайтиришини кўрсатдик, — деди “Чегарасиз шифокорлар”нинг халқаро гуманитар ташкилоти тиббиёт ва бошқарув раҳбари Норман Ситали. — Тўғридан-тўғри тиббий ёрдамга қўшимча равишда MSF шифокорларни тайёрлаш, клиник амалиётларни такомиллаштириш ва хизматларни миллий соғлиқни сақлаш тизимига интеграция қилиш орқали соҳанинг барқарор такомиллашувига ҳисса қўшди.  

Эндиликда, “Чегарасиз шифокорлар” ушбу лойиҳадаги фаолиятини якунлар экан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олиб, Ўзбекистонда силга қарши курашни мустақил равишда давом эттиради.  

Лойиҳанинг энг катта ютуқларидан бири — Нукусда Марказий Осиёдаги энг замонавий микобактериология лабораторияларидан бирининг ташкил этилиши бўлди. Ушбу лаборатория Қорақалпоғистонда силнинг дориларга сезгир ва дориларга чидамли шаклларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, юқори сифатли ташхис хизматларини кўрсатмоқда.

Илгари дориларга чидамли сил билан касалланган беморлар 18–24 ой давом этадиган оғир ва ножўя таъсирларга тўла даволаш курсларини қабул қилишга мажбур эдилар. Бу муаммони ҳал қилиш мақсадида “Чегарасиз шифокорлар” 2016 йилда TB-PRACTECAL клиник синовини бошлади ва Нукус ушбу синов ўтказилган асосий нуқталардан бирига айланди. Синов доирасида олти ойлик янги даволаш схемаси устида тадқиқот ўтказилди ва у аввалги халқаро стандартга нисбатан самарали ва енгилроқ эканлигини исботлади. Тадқиқот натижалари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2022 йилдаги янги даволаш тавсияларига асос бўлиб хизмат қилди ва ушбу қисқартирилган схема устувор деб эътироф этилди. Бу ютуқ асосида “Чегарасиз шифокорлар” ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалий тадқиқотлар ўтказиб, ушбу қисқартирилган схеманинг Ўзбекистон бўйлаб кенг жорий этилишига замин яратди.

—Сил касаллигини аниқлаш, даволаш ва беморларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ушбу лойиҳа ҳудудда касаллик юкини сезиларли даражада камайтиришда муҳим роль ўйнади. У инновацион ёндашувларни жорий этди, шахсийлаштирилган даволаш усулларини муваффақиятли татбиқ этди ва силга қарши курашда бой тажриба тўплади, — деди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Ирина Ливерко.

Нукусдаги фаолиятини якунлар экан, “Чегарасиз шифокорлар” ушбу дастурни тўлиқ миллий тизимга топширмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса силга қарши курашни давом эттириш ва уни янада мустаҳкамлашга қатъий бел боғлаганини тасдиқламоқда. Ушбу узоқ йиллик ҳамкорлик Ўзбекистонда силга қарши самарали, инсонпарвар ва замонавий ёндашувни таъминлаш учун мустаҳкам пойдевор яратди. Шунингдек, ушбу йиллар давомида MSF юқумли касалликлар, жумладан ОИВ, гепатит C ва силга қарши кураш бўйича миллий дастурларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади. Инновацион даволаш протоколлари ва инсонга йўналтирилган ёрдам моделларининг жорий этилиши мамлакатнинг турли ҳудудларида жамоат саломатлиги кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилашга ёрдам берди.

Тадбир якунида “Чегарасиз шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилоти фаолиятига катта ҳисса қўшган бир гуруҳ ходимлар муносиб тақдирланди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
30 йиллик самарали ҳамкорлик