3 ноябрь: куннинг муҳим янгиликлари қисқа хабарларда
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАда эълон қилинган муҳим ва долзарб хабарларнинг қисқача тафсилоти ҳақида лавҳа.
- Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
- Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
- Самарқандда фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, ноқонуний “Умра” зиёратини ташкил этмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. У катта миқдордаги пулни ўзлаштиришда гумонланмоқда.
Нозимбек Мардонов,
Ёқубжон Мелибаев, ЎзА.