Қашқадарё вилоятида аҳолининг хусусий мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қонунийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар самара бермоқда. Айни пайтга қадар ўз кўчмас мулкига эгалик ҳуқуқи эътироф этилган фуқаролар сони 3 минг 63 нафaргa етди.
Мазкур жараён аҳолининг хусусий мулкни ривожлантириш, турмуш шароитини яхшилаш ҳамда ижтимоий муҳофаза тизимини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Уй-жой ҳуқуқини расмийлаштириш орқали фуқаролар мулкдан тўлиқ фойдаланиш, кредитлар олиш, меросга қолдириш ва бошқа қонуний имкониятларга эга бўлмоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Касби туманида 355 нафар, Қамаши туманида 322 нафар, Косон туманида 291 нафарни ташкил этди.
Мутасаддилар таъкидлашича, бу йўналишдаги ишлар изчил давом эттирилиб, ҳали ўз мулкига эгалик ҳуқуқини расмийлаштирмаган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам ва тушунтириш ишлари кенгайтирилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири