28 апрель – «Кимёвий хавфсизлик куни»
Инсониятнинг кимёвий хавфсизлигини таъминлаш куни сифатида нишонлаш биринчи бўлиб, 1997 йил 28 апрелда Россиялик экологик жамоат ташкилоти бўлган «Кимёвий хавфсизлик учун» жамоаси ташаббуси билан чиқилган. Мақсад, 1974 йил Новочебоксарск шаҳридаги кимёвий заводда бўлган ёнғин сабабли атроф муҳитга ва атмосферага кимёвий моддалар чиқиб кетиши ортидан рўй берган кўнгилсизлик оқибатида қурбон бўлган фуқароларни хотирлашдан иборат эди.
1997 йил 28 апрелда Кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш, қўллаш ва сақлашни тақиқлаш ва йўқ қилиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро конвенцияси кучга кирди.
Бу Конвенцияни 138 та давлат имзолаган.
Шундан бери ушбу кунни ҳар йили Россияда «Инсониятни кимёвий хавфсизликка қарши кураш куни» ёки «Кимёвий хавфсизлик куни» деб эътироф этилади.
Дастлаб кимёвий қуролларни жанг майдонларида қўллаш Биринчи ва Иккинчи жаҳон уриши пайтида қўлланилган, ўтган асрнинг иккинчи ярмида ҳинди-хитой ярим ороли мамлакатлари – Вьетнам, Камбоджа ва Лаос мамлакатлари ҳудудидаги тропик ўрмонларидаги озодлик ҳаракати жангарилари(партизанлар)га қарши ишлатилган.
Паст дозали кимёвий моддаларни қишлоқ хўжалиги фаолиятида зараркунандаларга қарши ишлаш бугунги кунгача давом этмоқда. Бу моддалар фуқаро саломатлигига кам таъсир кўрсатади.
1976 йилда Стокгольм шаҳрида атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига юқори даражада зарарли таъсир кўрсатувчи 22 турдаги хлор-фосфорорганик моддаларни ишлатишни тақиқлаш тўғрисида битим имзоланди.
Собиқ СССР даврида Ўзбекистон Республикасининг Орол денгизи ҳавзасидаги Возрождение оролида кимёвий қуроллар ишлаб чиқиладиган махфий завод фаолият кўрсатгани тўғрисида маълумотлар бор. Ҳатто оламга шов-шув бўлган «Новичок» кимёвий моддаси ҳам шу заводда ишлаб чиқарилган дейилади. Мустақиллигимиздан кейин Халқаро кузатувчилар назоратида заводда ишлаб чиқилган барча маҳсулотлар ташиб олиб кетилган. У завод ўша пайтда ҳам Ўзбекистон ҳукумати ихтиёрида ва назоратида бўлмаган. Бугунги кунда бу жойда завод ҳам, инсонлар ҳам фаолият кўрсатмайди, у ерга кириб-чиқиш тақиқланган ва алоҳида қўриқланадиган объектлар сирасига киради.
Мамлакатимизда мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб Стокгольм конвенциясида келтирилган заҳарли моддалар рўйхатидаги кимёвий бирикмалар қўлланилмайди. Қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда биологик усул кенг қўлланилмоқда. Фақат мамлакатимиз ҳудудидаги боғлар, полиз, сабзавот ва бошқа экинлардаги зараркунанда ҳашаротларга қарши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Кимё комиссияси томонидан инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайдиган, рухсат этилган, заҳарли моддалар ишлатилади ва уларнинг реестри (рўйхати) эълон қилиб борилади. Бугунги кунда пахта ва ғаллага умуман кимё ишлатилмайди ва биологик кураш усули кенг қўлланилади.
Мамлакатимиз ядро қуролидан ҳоли ҳудуд деб эълон қилинган ва бу тартиб кимёвий қуролларга ҳам тааллуқлидир.
Дилноза Ҳолметова,
Ўзбекистон Экологик партияси
Хоразм вилоят Кенгаши ходими