ФОТОРЕПОРТАЖ
Гул етиштириш наманганликлар тажрибасида камхарж ва сердаромад йўналиш сифатида шаклланган. Шу боис сўнгги йилларда ушбу фаолият тури тобора оммалашиб бормоқда.
Янги замин маҳалласининг асосий драйверларидан бири ҳам гулчилик ҳисобланади. Баҳористон кўчасида яшовчи Одилхон Деҳқонов бу соҳа орқали барқарор даромад манбаини йўлга қўйган. Илгари иссиқхонада гул етиштириш билан шуғулланган тадбиркор бугунги кунда аквакультура — балиқ парваришини ҳам ривожлантирмоқда.
[gallery-27472]
У 25 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида 3 мингта балиқ билан фаолиятни бошлаган бўлса, айни пайтда хўжаликда 25 минг донага яқин балиқ парваришланмоқда. Ҳозирда 16 турдаги балиқ етиштирилиб, ойига ўртача 1000 АҚШ доллари миқдорида даромад олинмоқда. Шунингдек, иссиқхона хўжалигида 25 нафар хотин-қиз мавсумий иш билан таъминланган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА