2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун тўловларни уйма-уй юриб ундириш амалиёти тўхтатилади. Жисмоний ва юридик шахслар ушбу тўловларни фақат онлайн тарзда, барча электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширади.

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, мазкур чора-тадбирлар аҳолига қулай тўлов тизимини яратиш, биллинг ҳисобларини юритишда шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги барча санитар тозалаш корхоналарига тегишли кўрсатмалар берилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 мартдаги Қонунига мувофиқ, чиқинди хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлган истеъмолчиларга қисқа хабар (СМС) орқали билдиришнома юборилади. Агар қарздорлик бартараф этилмаса, электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш вақтинча чекланади.

Шунингдек, Президентнинг 2024 йил 4 январдаги ва 2025 йил 24 мартдаги тегишли фармонларига биноан, чиқиндиларни олиб чиқиш хизмати учун тўловларни қабул қилиш ва абонентлар ҳисобини юритиш фақат “Тоза макон” биллинг тизими ҳамда электрон тўлов тизимлари орқали йўлга қўйилади.

Интернет алоқаси билан таъминланмаган, ҳудуд марказларидан олис жойлашган аҳоли яшаш пунктларида яшовчилар учун истисно тариқасида тўловлар тижорат банклари кассалари ёки “Ўзбекистон почтаси” АЖ бўлимлари орқали амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октабрдаги қарорига мувофиқ, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича ундирилган тўловлар санитар тозалаш корхоналари, чиқиндиларни қайта юклаш пунктлари, чиқинди полигонлари, чиқиндиларни ёқиш заводлари ҳамда экосаноат зоналарида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда тақсимланади. Бу жараён махсус низом асосида амалга оширилади.

М.ҲОЖИАКБАРОВА,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2026 йилдан чиқинди хизматлари учун тўловлар фақат онлайн амалга оширилади