Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021-2024 йилларда 260 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, 863 мингдан ортиқ юртдошларимизга танлов асосида бўлиб берилган. Бу орқали 2 миллиондан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.

2025 йилда эса 1 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган. Бу ишлар учун 46,5 триллион сўм йўналтирилади. Қолаверса, 100 минг гектар ер деҳқончилик ва боғдорчилик ташкил этиш учун 200 минг камбағал оилага ижарага берилади.  

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида айтиб ўтилди. Унда давлатимиз раҳбарининг Қонунчилик палатасидаги маърузаларидан келиб чиқиб, қўмита олдида турган устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди. Юқорида қайд этилган вазифаларни амалга оширишда депутатлар ўз округларида фаол иштирокчи ва тарғиботчи бўлиши зарурлиги таъкидланди.  

Шунингдек, қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, аввало, мева-сабзавотчиликни интенсив ривожлантириш, янги уруғ навларини яратиш орқали импортни 50 фоизга қисқартириш бўйича дастурлар ижросини таъминлашда депутатлик корпуси олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратилди. 

Депутатларнинг фикрича, бу орқали қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни 1,3 баробар ошириш, ҳар гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш, соҳада экспорт ҳажми 10 миллиард доллардан иборат бўлиши таъминланади.  

Муҳокамаларда қўмита аъзолари бугун дунёда экологик вазият, табиий офатлар ва қурғоқчилик кўпайиб бораётган бир пайтда сув ресурсларидан тежамкорлик билан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш, сувдан иқтисодиётнинг барча тармоқлари, айниқса, қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. 

Давлатимиз раҳбарининг келгуси йилда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун 5 триллион сўм, каналларни бетонлаш учун 800 миллиард сўм йўналтирилишига оид таклифи ниҳоятда долзарб экани эътироф этилди.  

Йиғилиш сўнгида қўмита олдида турган вазифалар белгилаб олинди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда 100 минг гектар ер 200 минг оилага ижарага берилади