Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида дастлаб “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида масъул қўмита Ҳукумат ишчи гуруҳи билан биргаликда сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари билан биргаликда бирма-бир кўриб чиқмоқда.

Бу жараёнда аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган таклиф ва тавсияларга масъул қўмита ва ишчи гуруҳ томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Депутатлар 2025 йил учун Давлат бюджетидан 28 трлн. сўмдан ортиқ субсидиялар ажратилаётганига эътибор қаратиб, уларни мақсадли ишлатиш, манзиллилиги ва натижадорлигини таъминлаш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.

Шунингдек, йиғилишда “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам дастлабки тарзда қўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан Солиқ кодексининг амалдаги 37 та, Бюджет кодексининг 1 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қўмита вакиллари йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича ўз фикрларини билдириб, уларни қўллаб-қувватлади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил учун 28 трлн. сўмдан ортиқ субсидиялар ажратилмоқда