Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради. Шу нуқтаи назардан марказ Ўзбекистон автомобиль бозоридаги вазият ҳақида навбатдаги шарҳни эълон қилди.

Қайд этилишича, декабрь ойида маҳаллий брендларнинг янги енгил автомобилларини сотиш 13,4 мингтани ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. 

Декабрь ойида автомобиль бозорида фаолликнинг сезиларли пасайишига қарамай, 2022 йилда автомобилларнинг умумий савдоси 87 фоизга рекорд даражада ўсишни кўрсатди.  

Декабрь ойида сотилган автомобилларнинг умумий сони ноябрь ойига нисбатан 32 фоизга камайган ҳолда 107 мингтадан ошди. UzAuto Motors томонидан “Chevrolet Lacetti”, “Cobalt”, “Damas” ва “Labo” автомобиллари билан шартнома тузишнинг вақтинча тўхтатилиши автомобиль бозоридаги фаолликни пасайтирувчи омиллардан бири бўлди. Умуман олганда, республикада йил бошидан буён автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баравар ошди. 

Декабрь ойи бирламчи автомобиль бозорида сотувларнинг сезиларли даражада камайиши билан ажралиб турди, бир ой ичида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 50 фоизга камайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш деярли 40 фоизни ташкил этди.

Иккиламчи автомобиль бозорида сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда юқори бўлмади. Шу билан бирга, иккиламчи автомобиль бозори йил давомида икки баравар ошди.  

Ўтган йилнинг декабрь ойида иккиламчи бозорда 91 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 28 фоизга кам. Умуман олганда ўтган йилда бирламчи бозорда 312 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари сотилган. Иккиламчи бозорда 1,1 миллионта автотранспорт воситалари сотилди, бу 2021 йилга нисбатан 2,4 баравар кўп дегани.  

Декабрь ойида маҳаллий брендларнинг янги енгил автомобиллари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган ҳолда 13,4 мингтани ташкил этди. Декабрь ойида чет элда ишлаб чиқарилган янги автомобилларнинг сотуви сезиларли даражада 53 фоизга камайди ва 1,4 мингтани ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан пасайиш 43 фоизни ташкил этди.  

2022 йилда маҳаллий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдосининг ўсиши 268 мингтадан ошди, бу 2021 йилга нисбатан қарийб 49 фоизга кўпдир. Умуман олганда, ўтган йил давомида Ўзбекистонда янги хорижий автомобиллар бозори 35 фоизга ўсиб, 18,4 минг донани ташкил этди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2022 йилда автомобилларнинг умумий савдоси 87 фоизга ўсди — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази