Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими давом этмоқда.

- Ҳеч иккиланмай айтиш мумкинки, 2021 йил Ўзбекистон журналистикаси учун муваффақиятли келди, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи Маъмуржон Парпиев. - 100 нафарга яқин ижодкорлар Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланди, 500 нафарга яқин журналистларга “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишони топширилди. Бу каби рағбатлар ҳар бир ижодкор аҳли учун ўзига хос эътибор, деб ўйлайман. “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танлови ҳам шу каби рағбатларнинг мантиқий давомидир.  

 Тақдирлаш маросими давом этмоқда.  

 Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2021 йил Ўзбекистон журналистикаси учун муваффақиятли келди