2020 йил: “Ҳамма йўллар Мўйноққа олиб боради!”
Янги йил ҳам кириб келди. 7 январь куни тонгда Нукус шаҳридан 220 км узоқликда жойлашган Мўйноққа бир қатор фаол ёшлар билан сафарга отландик.
Янги йил ҳам кириб келди. 7 январь куни тонгда Нукус шаҳридан 220
Мўйноқ сафари қувноқ тарзда бошланди.

Ёшлар сафарида Орол денгизи қуриши оқибатларини камайтириш учун саксовул уруғларини экишга ёрдамлашишди . “Орол тақдири учун ҳаммамиз жавобгармиз !”
Қизғин давом этаётган иш жараёнлари ва иш услублари ҳақида мутахассислардан тушунтириш олган ёшлар ишга киришди.
Аввало, саксовул уруғлари махсус иш самолётларига жойлаштирилиб, ичкарисида ёшлар бўлган самолёт Орол устида парвоз қилди.
Ёшлар кейинги ишга ўтишди.
Саксовул уруғларини экиб чиқиш учун 150 та тракторларга минилди.
Трактор ҳайдаб бўлса ҳам Оролни қутқариш учун меҳнатга бел боғлаган қорақалпоқ қизлари кўзни ва дилни қувнатади.
Фахр туйғусини уйғотадиган меҳнат бошланди.
Меҳнатига “лике ” босган қиз эса ҳавоси совуқ бўлган Мўйноқ юрагига илиқлик олиб келди.
Милоддан аввалги асрларда дунё юзида “Барча йўллар Римга олиб боради” ибораси машҳур бўлган. Сабаби, шу даврда Рим ислоҳотлар маркази эди.
Милодий ХХI асрда эса “Ҳамма йўллар Мўйноққа олиб боради” ибораси машҳур бўлиши керак. Сабаби... Сабабини эса келиб кўринглар. Бу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишни хоҳловчи ёшларга эса Орол денгизига келишини бизлар кутиб олишимизни айтиб қоламан. Келинг, энг камида ислоҳотларни ўз кўзингиз билан кўрасиз.
Табиатнинг ажойиб манзараси, тўлиқ шарт-шароитга эга ҳайдовчи, Президент маслаҳатчиси ва ёшлар, қорақалпоқ операсини куйлаб Оролни ларзага солаётган ижрочи, кўзлардаги севинч, БАЙРОҚЛАРИМИЗнинг самолётта ва трактордаги манзараси, “пидайи жаслар отряди” аъзоси ва Орол , техникалар бирлиги, бир олам таассуротлар билан қайтаётган КEЛАЖАК ҚУРУВЧИЛАРИ нинг қуйида суратларини кўришингиз мумкин:
Эътибор учун раҳмат.