Давлат божхона қўмитаси томонидан сохта ҳужжатлар билан импорт операцияларини амалга оширадиган “тадбиркорлар”нинг божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниши ўз вақтида фош этилди.

Фуқаролар Д.Ш. ва Ш.Х.лар Хитойда ишлаб чиқарилган, сиқилган газда ҳаракатланувчи 2 та “НОWO” русумли автомашинани Фарғона вилояти божхона бошқармасида “Божхона омбори” божхона режимида расмийлаштиришади.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4718-сон қарорига мувофиқ дизель ёнилғисида ҳаракатланувчи юк автомашиналарини 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республикамизга импорт қилишда имтиёз қўлланилишини билиб қолган уддабуронлар, 1,8 миллиард сўмлик имтиёзни қўлга киритиш мақсадида автомашиналарни “реэкспорт” божхона режимида расмийлаштириб, қинғир режасини амалга ошириш учун мамлакатимиздан қайта олиб чиқиб кетишади.

Орадан 1 ой вақт ўтиб, уддабурон шахслар автомашинадаги газ баллонларини ечиб, автомашинага ёнилғи бакини ўрнатиб, автомашинанинг мотор қисмини эса сиқилган газда эмас, балки дизель ёнилғисида ҳаракатланишга вақтинчалик ўзгартириб, қайта олиб киришади. Табиийки, ҳужжатлар ҳам шу йўсинда сохталаштирилади.

Қонунбузарлар жиноий қилмишини яшириш мақсадида автомашиналарнинг сохта ҳужжатларини “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига тақдим этади.

Расмийлаштирув жараёнида Давлат божхона қўмитасидаги махсус дастурлар ва Ситуацион марказдаги маълумотлар, шунингдек, ушбу 2 та юк автомашинасининг идентификацион белгилари орқали мазкур автомашиналар илгари юртимиздан реэкспорт қилингани маълум бўлди.

Ҳозирги кунда двигатели дизель ёнилғисида эмас, аслида сиқилган газда ҳаракатланувчи умумий қиймати 2 миллиард сўмлик автомашиналар вақтинча сақловга олинди ва божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182-моддасининг 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг тегишли таркибий тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хорижда ишлаб чиқарилган машиналарни импорт қилишда сохта ҳужжатлар тайёрлаб бераётган шахслардан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида ушбу қонунбузар шахсларнинг иш жойлари кўздан кечирилганида товарларнинг сохта йўл юк кузатув ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланиладиган компьютер техникалари ҳамда қўшни давлат идораларига тегишли бўлган 10 дан ортиқ муҳр ва штамплар борлиги аниқланди.

Ҳозир юқоридаги жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини ҳамда ноқонуний хатти-ҳаракатларини аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган қонунбузарлар фош қилинди